• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13.9°C
Detail image

Хитойнинг Урумчи шаҳридаги Шинжон педагогика университетида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо мамлакатлардан келган ёш талабалар учун 2024 йилги "Хитой кўприги" баҳорги лагерининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Хитой чет тиллари алмашинуви ва ҳамкорлик маркази, таълим вазирлиги, вилоят таълими бошқармаси, Шинжон педагогика университети ва бошқа университетлар ҳамкорлигида ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ШҲТга аъзо мамлакатлар элчихоналари вакиллари ва талабалар иштирок этди.

Тадбирнинг асосий мақсади ШҲТ мамлакатлари талабалари ўртасида Хитой тили ва маданиятини тушуниш ҳамда ушбу мамлакатлар ёшлари ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Партия қўмитаси котибининг ўринбосари ва Шинжон педагогика университети президенти У Маньцзян Ай Ли "Университетимиз ШҲТ мамлакатлари учун баҳорги оромгоҳни очилиш маросимини ўтказишдан жуда мамнун. Яқин кунларда бу ерда иштирок этаётган ёш талабалар мамлакатларимиз ўртасида маданий алмашинувни янада ривожлантириш учун кўпроқ амалиёт ва тадбирларни ўтказадилар", дея таъкидлади.

Йиғилганлар эътиборига ШҲТ мамлакатларининг маданияти, санъати, куй-қўшиқлари ва рақсларидан намуналар намойиш этилди.

Ўхшаш янгиликлар