• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Германия канцлери Олаф Шолс 17 май куни Берлинда Молдова президенти Майя Санду билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда журналистларга Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Хебештрайт маълум қилди.

«Келгуси ҳафта, 17 май, жума куни канцлер 13:30да Молдова президенти Майя Сандуни қабул қилади», деди у ва музокараларда асосий эътибор Украинадаги можаро ҳақида, хавфсизлик масалалари, «Молдованинг Европа Иттифоқига йўли» ва унинг оқибатларига қаратилишини айтди..

Қўшма матбуот анжумани 14:30 га режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар