• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Руминия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтаётган "Superbet Chess Classic Romania" турнирининг 7-турида Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди.

Кеча ўтказилган 6-турда ҳамюртимиз Нидерландия шарафини ҳимоя қилаётган Аниш Гири билан баҳс олиб борди. Учрашувнинг 40-юриш ҳолатига келиб томонлар муроса йўлини танлаши мумкин эди. Бироқ тенг имкониятлар ҳолатидаги баҳс 95-юришгача давом этди ва кутилганидек ҳар икки шахматчи дурангга эришди.

Бугун, 3 июль куни ўтказиладиган 7-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Уэсли Со билан кураш олиб боради.

Мусобақа жадвалини ҳали-ҳамон АҚШлик Фабиано Каруана бошқариб бормоқда. У кеча ўтказилган 6-турда Ян Непомнящий билан муроса йўлини танлади. Кейинги ўринлардан жой олган Доммаражу Гукеш, Алиреза Фирузджа ва Рамешбабу Праггнанандҳа ҳисобида 3,5 очко мавжуд.

Нодирбек Абдусатторов бўлса 2,5 очко билан 7-қаторда бормоқда.

9 турдан иборат "Superbet Chess Classic Romania" турнири 5 июлга қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар