• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Грузиянинг Батуми шаҳрида 8-12 ёшли шахматчилар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатининг сўнгги куни мамлакатимиз вакиллари учун омадли бўлди.

Олтита ёш тоифасида совриндорликка номзодлар қаторида мамлакатимизнинг икки нафар вакили кураш олиб боргани кўпчиликнинг эътиборини тортди.

12 ёшлиларнинг “А” гуруҳида етакчиликка эришган истеъдодли шахматчимиз Билолиддин Обидов жаҳон чемпионлиги учун хитойлик Хаомин Ку билан кураш олиб борли.

Даъвогарлар ўртасида ўтказилган илк ўйинда ҳамюртимиз хитойлик шахматчини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, кеча қора доналарда ҳаракатланган ҳамюртимиз рақиби билан ғалабага тенг дуранг натижани қайд этди ва 12 ёшлилар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди.

Шунингдек, 10 ёшли қизлар ўртасидаги баҳслар сарҳисобига кўра, маҳоратли шахматчи қизларимиздан бири Ҳуснорахон Ҳусниддинова ярим финал остонасигача етиб келиб, бронза медали учун кечган мусобақада ФИДЕ байроғи остида иштирок этган Ангелина Влад Амбарцумян билан куч синашди.

Ушбу баҳснинг илк партиясида ҳамюртимиз қора доналарда рақибини таслим этди. Кеча ўтказилган иккинчи партиядаги дуранг эса 10 ёшли шахматчи қизимизга жаҳон чемпионатининг бронза медалини туҳфа этди.

40 га яқин мамлакатнинг 300 нафарга яқин ёш “ақл гимнастикаси” соҳиблари ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчилар 1 та олтин, 1 та бронза медалига мушарраф бўлиши Рустам Қосимжонов, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев каби профессионалларимизнинг муносиб издошлари камолга етаётганини кўрсатди.

Ўхшаш янгиликлар