• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Ҳозиргина АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile Arena"да узоқ кутилган профессионал бокс оқшоми якунланди.

Оқшомнинг марказий жанги иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, мексикалик афсона Сауль Альварес ҳамда унинг ватандоши Хайме Мунгия ўртасида бўлиб ўтди.

Ўн икки раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Сауль Альварес очколар эвазига ғалаба қозонди - 117-110, 116-111, 115-112.

Жанг мобайнида "Канело" рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди. Ушбу ғалабаси эвазига у иккинчи ўрта вазн тоифасида ўзига тегишли бўлиб турган камарларни муваффақиятли ҳимоя қилди. Мунгия эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилди.

Ўхшаш янгиликлар