• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.1°C
Detail image

Саудия Aрабистони пойтахти Aр-Риёд шаҳрида Ғазо алоқа гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлигидаги дипломатик манбалар хабар берган.

Йиғилиш иштирокчилари Фаластин давлатини тан олиш жараёнидаги умумий саъй-ҳаракат, шунингдек Исроилга босим ўтказиш чораларини муҳокама қилди. Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг 4 май куни Банжул шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитида қабул қилинадиган қарорлар юзасидан фикр алмашди.

Aлоқа гуруҳи ноябрь ойида ИҲТ ва Aраб лигаси томонидан Фаластин анклавида ўт очишни тўхтатишга эришиш мақсадида тузилган.

Ўхшаш янгиликлар