• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Аёл кафега туғилган кунини нишонлаш учун бориб, ҳисоб-китоб вақтида жанжал юзага келган.

Маълум қилинишича, Самарқандда аёл турмуш ўртоғи ва бир нечта шериклари билан туғилган кунини нишонлаш учун кафега борган. Ҳисоб-китобга келганда, ошхона эгалари ва хўрандалар ўртасида жанжал келиб чиққан. Натижада аёл ошхона эгасининг бошига шиша идиши билан уриб, жароҳат етказган. Ушбу жанжал акс этган ҳолат ошхонадаги кузатув камерасига муҳрланган.

“Кутилмаган ҳолда миямга урди. Аввал мушти билан кейин бакал билан урди. Мен нафас ололмай қолдим. Улар тарелка, бакал ҳамма нарсани бизга қараб отди”,- дея изоҳлади жабрланувчи.

Самарқанд телеканалининг хабар қилишича, ушбу ҳолат ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг сайёр суд мажлисида муҳокама қилинган. Суд жараёнида прокурор аёлга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўради.

Суд ҳукмига кўра, аёл ЖКнинг 104-моддаси 2- қисми "э" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар