• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Самарқанд вилояти прокуратураси ходимлари учун салкам ярим миллиард сўмга “айфон”лар харид қилинган. Бу ҳақда Telegram’даги Ревизор каналида хабар берилди.

Маълум бўлишича, 2023 йилнинг 28 декабрь куни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан 420 миллион сўмга 21 дона iPhone 14 Prо Мах 1ТБ смартфонлари ва 25,3 миллион сўмлик айни шу моделдаги смартфондан яна бир дона харид қилинган.

Канал админи суриштирувига кўра, вилоят прокуратурасининг МИБдан умумий қарздорлиги 10 миллиард 505 миллион сўмни ташкил этган.

Бундан ташқари Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси 14,4 миллион сўмга бир дона Apple iPhone 14 Prо Мах 256 ГБ, Қашқадарё вилояти кўз касалликлари шифохонаси 24,7 миллион сўмга икки дона Galaxy С23 Ultrа 512 ГБ, Ўзбекистон Кинематография агентлиги 10 миллион сўмга бир дона Galaxy С22 Ultrа 256 ГБ, 19,8 миллион сўмга яна икки дона Galaxy С22 Ultrа 256 ГБ ҳамда 15,8 миллион сўмга iPhone 15 Prо 256 ГБ Натурал титаниум сотиб олган.

Ўхшаш янгиликлар