• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Африка футбол конфедерацияси (CAF) қитъанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини аниқлади.

Африканинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар рўйхатига “Ливерпуль”дан мисрлик Муҳаммад Салоҳ, “Пари Сен-Жермен” вакили марокашлик Ашраф Ҳакимий ва нигериялик Виктор Осимхен (“Наполи”) киритилди.

Тақдирлаш маросими 11 декабрь куни Марракечда (Марокаш) бўлиб ўтади.

Салоҳ бу совринни 2017 ва 2018 йилларда олган бўлса, ўтган йили сенегаллик футболчи Садио Мане энг яхши деб топилганди.

Ўхшаш янгиликлар