• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image

Украина энергетика вазири Герман Галушченко сўнгги ойларда Россиянинг Украина энергетика инфратузилмасига уюштирган йирик ҳужумлари оқибатларига изоҳ берди.

«Бугун биз миллиард доллардан ортиқ йўқотишлар ҳақида гапиряпмиз. Аммо ҳужумлар давом этмоқда ва зарар ортиши аниқ», — дея Галушченконинг сўзларидан иқтибос келтиради Укринформ.

Вазирнинг сўзларига кўра, йирик ҳужумлар натижасида иссиқлик ва гидроэлектр ишлаб чиқариш иншоотлари, шунингдек, электр узатиш тизимлари асосий зарар кўрган. Шу билан бирга, ҳар куни турли турдаги энергетика объектларига учувчисиз самолётлар, баллистика ёки артиллерия томонидан ҳужумлар давом этмоқда, деди Галушченко.

«Бугун тизим барқарор, аммо вазият анча мураккаб», - деди вазир ва илиқ об-ҳаво вазиятга ёрдам бераётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, баъзи ҳудудларда, хусусан, ҳар куни Россия ўқига дучор бўлган Харковда электр таъминоти чекловлари амал қилади.

Украина энергетика ходимлари Россиянинг баллистик ракета ҳужумлари Украина энергетика тизимининг ярмига зарар етказганини маълум қилди.

НЭК Укренерго бошқаруви раиси Владимир Кудритский иссиқлик ва гидроэлектр станцияларига жиддий зарар етказилиши сабабли Украина энергетика тизимида электр қуввати тақчиллиги кўп ойлар давомида сезилишини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар