• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

2025 йилдан бошлаб Россияда «яшил карта» олмаган Украина фуқаролари мамлакат ва босиб олинган ҳудудлардан чиқариб юборилади.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. Департаментнинг аниқлик киритишича, «яшил карталар» олиш учун Украина фуқаролари Россияда бармоқ изларини қайд этиш, суратга олиш ва тиббий кўрикдан ўтишлари керак.

Бу 2024 йил 31 декабргача бажарилиши керак - акс ҳолда украиналиклар Россия Федерациясидан чиқариб юборилиши мумкин, деб таъкидлади ИИВ.

«Ушбу тартиб жазодан озод этилган, давлат ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган, қалбаки ҳужжатлар тақдим этган ёки ёлғон маълумот берган фуқароларга тааллуқли эмас», — дейилади полиция хабарида.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Россия томонидан босиб олинган Донецк, Луганск, Запорожье ёки Херсон вилоятларида яшаш учун рухсатнома ёки доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган хорижликларнинг ушбу ҳудудларда яшаш ҳуқуқи 2024 йил 31 декабргача узайтирилганини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар