• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Россияда янги автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 71 фоизга ошиб, 552,7 минг донани ташкил этди.

Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлигидан берилган ёзма баёнотда, санкциялар туфайли Ғарб компаниялари етказиб беришни тўхтатган Россия автомобиль сектори ҳақида маълумотлар мавжуд.

Баёнотда, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида маҳаллий автомобиллар савдоси 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоизга ошиб, 322 мингтага кўтарилгани қайд этилди. Ушбу маълумотларга кўра, янги автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 71 фоизга ўсди ва 552 минг 700 донага этди.

2022 йилнинг февралигача Россия бозорида етакчи ўринларни эгаллаб келган Ғарб автомобиль компаниялари Украинада уруш бошланиши билан мамлакатдан чиқишларини эълон қилди.

Россияда пасайиш кузатилган автомобиль бозори тиклана бошлади. Хитой компаниялари бу мамлакатга экспорт ҳажмини сезиларли даражада оширди.

Ўхшаш янгиликлар