• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Россияда Crocus City Hall'даги терактдан сўнг вужудга келган ксенофобия тўлқини фонида Марказий Осиёдан мигрантлар ташриф буюрадиган кўплаб кафе ва ресторанлар ёпила бошлади, деб ёзади Озоди радиоси.

Бундай кафе эгаларидан бирининг айтишича, терактдан сўнг полиция ходимлари бу муассасаларга мунтазам ташриф буюра бошлаган, улар доимий равишда ташриф буюрувчилар ва ходимларни текшириб туришган, кўпларни ҳибсга олишган ва ҳоказо. Натижада одамлар кафега боришни тўхтатган.

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Москвада бундай муассасаларнинг 75 фоизи аллақачон ёпилган.

Тожикистон ва Ўзбекистондан келганлар энг қаттиқ босимга дучор бўлмоқда.

Ўхшаш янгиликлар