• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Путиннинг топшириғига биноан яқин вақт ичида Қуролли кучлар Бош штаби Жанубий ҳарбий округнинг ракета қўшинлари, денгиз кучлари ва авиация билан биргаликда стратегик бўлмаган ядровий кучларнинг тайёргарлигини ошириш бўйича машғулотлар ўтказади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Россия қуролли кучларининг “ядровий машқлари” Ғарб давлатларининг ҳарбий контингентини Украинага юбориш эҳтимоли билан боғлиқ.

"Макроннинг француз ҳарбийларининг Украинадаги қуролли ҳаракатларда иштирок этиши шартлари ҳақидаги сўзлари қарама-қаршилик кучайишининг янги босқичидир. Шунинг учун Россия томонидан “махсус чоралар” кўрилмаса бўлмайди", — дея қўшимча қилди Песков.

Ўхшаш янгиликлар