• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Кечаси Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россия Федерациясининг тўртта вилояти ҳудуди устида Украина Қуролли кучларининг 17 та УАВни уриб туширди.

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабарида айтилади.

Баёнотга кўра, Брянск вилояти ҳудудида 9 та, Курск вилояти ҳудудида 3 та, Калуга вилоятида яна 3 та, шунингдек, Белгород вилоятида иккита самолёт йўқ қилинган.

Калуга вилояти губернатори Владислав Шапшанинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Людиново шаҳридаги нефть омбори ҳудудида учта дронни йўқ қилган. Бу ҳақда вилоят раҳбари ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди

Ўхшаш янгиликлар