• 11074.93
  • 11863.47
  • 194.90
weather Тошкент: +32.1°C
Detail image

Россия энди исталган вақтда Украинага ҳужум қилишга қодир, деди сешанба куни Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки.

“Энди биз Россия исталган вақтда Украинага ҳужум қила оладиган ҳолатдамиз”, деди у брифингда.

"Биз ҳозир қандай ҳолатдамиз: Президент Путин бу инқирозни Украина чегаралари бўйлаб 100 000 рус қўшинини тўплаш орқали яратган, жумладан, яқинда Россия қўшинлари қўшма машғулотлар ва Украина шарқий чегарасида қўшимча машқлар ўтказиш учун Беларусга юборилган", деди у.

Псаки AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида жума куни бўлиб ўтиши режалаштирилган музокараларни эслади. Унинг сўзларига кўра, Блинкен музокараларда вазиятни тинчлантириш зарурлигини таъкидлаб, вазиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш имкониятларини кўрсатади. Бироқ, Псакининг қўшимча қилишича, Россия ўз ҳаракатларининг иқтисодий оқибатларига дуч келадими-йўқлигини ҳал қилиши керак.

Ўхшаш янгиликлар