• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Россия Ички ишлар вазирлиги Украина Миллий хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Олексий Даниловни қидирувга берди.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

«1962 йил 7 сентябрда Луганск вилоятининг Красний Луч шаҳрида туғилган Олексий Мячеславович Данилов Россия Федерацияси Жиноят кодексининг моддаси бўйича қидирувга берилган», — дейилади маълумотлар базасида.

Унинг қандай жиноятда гумон қилинаётгани аниқ эмас.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги маълумотлар базасидан маълум бўлишича, Украина собиқ ташқи ишлар вазири Павел Климкин ҳам қидирувда. У Россия Жиноят кодексининг моддаларидан бири бўйича қидирувга берилган. Маълумотлар базасига кўра, қидирувдагилар орасида Украина Олий Радасининг собиқ раиси, ушбу мамлакат бош вазирининг собиқ ўринбосари Владимир Гройсман ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар