• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Браим Диас мавсум якунланганидан кейин сотиб юборилиши мумкин.

24 ёшли футболчи “Милан”да икки йиллик ижара муддатидан кейин “Лос-Бланкос”га қайтди, бироқ жамоанинг асосий таркибига кира олмади. Sport хабарига кўра, агар вазият кескин ўзгармаса, "Реал" келаси ёзда Диасни 20 миллион еврога сотишга тайёр. Аввалроқ футболчига Англия Премьер-лигаси клублари қизиқиш билдираётган эди.

Браим Диас ушбу мавсумда бор-йўғи 117 дақиқа ўйнади ва фақат бир марта асосий таркибдан жой олди. Испаниялик футболчининг шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар