• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

Начо Фернандес "Реал Мадрид" раҳбариятини жамоани тарк этиши ҳақида хабардор қилди.

Мадрид клубининг 34 ёшли сардори жорий ёзда амалдаги шартномаси тугагач, жамоани тарк этишга қарор қилди, деб хабар беради Marca. Испаниялик футболчи бу қарор ҳақида бош мураббий Карло Анчелотти ва Мадрид раҳбариятини хабардор қилган.

Начо Фернандес "Реал Мадрид" футболчиси ва Ла Лигадаги дебютини 2011 йилда Жозе Моуриньо қўл остида асосий жамоада ўтказган.

Мадрид клуби таркибида ҳимоячи барча турнирларда 355 та ўйин ўтказиб, 25 (16+9) та голда иштирок этган.

Футболчи "Реал Мадрид" таркибида уч марта Испания чемпиони бўлган ва 5 марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар