• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Владимир Путинга Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановнинг ҳибсга олингани ҳақида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди. Шунигдек, мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам олдиндан хабардор қилинганини таъкидлади.

Иванов 2016 йилдан буён Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У РФ Қуролли Кучларини мулкни бошқариш, қўшинларни жойлаштириш, шунингдек уй-жой ва тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлимида масъул эди. Бунгача у уч йил давомида “Оборонстрой” бош директори лавозимида ишлаган, шунингдек, 2012-2013 йилларда Москва вилояти ҳукумати раисининг ўринбосари бўлган, Россия ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарида ишлаган.

Шунингдек, Иванов Мариуполни қайта тиклаш учун масъул эди.

Иванов камида 1 миллион рубл пора олганликда гумон қилинмоқда. Уни 15 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда, деб ёзади ОАВ

Ўхшаш янгиликлар