• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Владимир Путин 2024-йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишга рози бўлди. Бу ҳақда журналистларга Ватан Қаҳрамонлари куни муносабати билан Кремлда ўтказилган тантанали маросимдан сўнг давлат раҳбари билан бўлиб ўтган суҳбат иштирокчилари маълум қилди.

"ДХР парламенти спикери Артем Жога Путинга тегишли сўров билан чиқди ва Россия президенти рози бўлди", деди иштирокчилар.

Путиннинг давлат раҳбари сифатидаги амалдаги ваколатлари 2024-йил 7-майда тугайди. Россияда навбатдаги президентлик сайловлари 17-мартга белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар