• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image

"Вагнер" хусусий ҳарбий ширкати асосчисининг сўзларига кўра, унинг бўлинмалари шаҳарнинг 70 фоизини назорат қилмоқда ва ҳужумларни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, у март ойининг охири, апрель ойининг бошида Украина томони Россия қўшинларининг асосий гуруҳидан "Вагнер" бўлинмаларини узиб қўйиш учун кенг миқёсли ҳужумни бошлашни ва қанотларни кесиб ташлашни режалаштираётгани ҳақида маълумотга эгалигини таъкидлади.

"Вагнер хусусий ҳарбий ширкати Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг асосий кучларидан узилиб қолишига йўл қўймаслик учун барча зарур чораларни кўришингизни сўрайман, акс ҳолда бу махсус ҳарбий операция учун салбий оқибатларга олиб келади", — деб ёзган Пригожин Шойгуга мурожаатида.

Ўхшаш янгиликлар