• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

“Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-72-сон, 03.05.2024 й.)

Фармонга кўра, пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024–2027 йиллар давомида:

🔹тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга;

🔹республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга;

🔹республикада ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади.

Президент Фармонида (ПФ–85-сон) (https://lex.uz/docs/6479960#6809571) назарда тутилган 105 минг гектар ер майдони “E-auksion” электрон савдо платформасига ижарага бериш учун аниқланган бошланғич баҳосининг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан жойлаштирилади.

Ўхшаш янгиликлар