• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15.3°C
Detail image

"ВКонтакте" ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров америкалик журналист, "Fox News" телеканали собиқ бошловчиси Такер Карлсонга интервью берди

Павел Дуровнинг интервью давомида билдирган асосий фикрлари:

◾️Мен ҳеч қандай разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилмайман. Бундай мазмундаги хабарлар Теlegram'ни обрўсизлантиришга уринишдир;

◾️АҚШда Федерал қидирув бюроси томонидан таъқиб қилинганман. Улар, шунингдек, Теlegram ходимларидан бирини ўзлари билан ҳамкорликда ишлаш учун ёлламоқчи бўлишган;

◾️Теlegram кўпинча норозилик намойишлари пайтида фойдаланилади, лекин сиёсий жиҳатдан у нейтралдир;

◾️Теlegram - бу эркинлик рамзи, унда ҳеч қачон цензура бўлмайди;

◾️Теlegram'нинг офиси Дубайда жойлашган, чунки БАА сиёсий жиҳатдан нейтрал давлат ҳисобланади. Бюрократия туфайли Лондон, Берлин ва Сингапурда офисларимизни очиб бўлмади;

◾️ Теlegram фойдаланувчилар сони ҳозирда 900 миллионни ташкил этади, йил охиригача бу рақамни миллиард нафарга етказишни мўлжаллаяпмиз;

◾️ Теlegram'ни реклама қилиш учун умуман пул сарфланмайди;

◾️iPhone ва Аndroid платформалари ишончли эмас. Telegram'ни энг кўп айнан шулар чеклашга ҳаракат қиладилар, қайсидир мамлакатлар расмийлари эмас;

◾️Ҳисоб рақамларимда юзлаб миллион доллар бор, лекин кўчмас мулк, самолётлар ва яхталарим йўқ.

Ўхшаш янгиликлар