Арманистон бош вазири Никол Пашинян 7 май куни Россия президенти Владимир Путиннинг инаугурациясида иштирок этмайди.
Бу ҳақда «News.am» нашри маълум қилди.
Ҳозирча бу борада қарор қабул қилинмагани маълум қилинди.
Маълумотларга кўра, у 8 май куни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг 10 йиллигига бағишланган юбилей саммитида иштирок этади.
Қайд этилишича, Никол Пашинян Ғалаба куни муносабати билан 9 май куни Россияда ташкил этиладиган тадбирларда қатнашмайди.
Ҳукумат матбуот хизмати вақти келганда Бош вазирнинг ташрифлари ҳақида маълумот беришини таъкидлади.