• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Россия элчихонаси жойлашган Парижнинг 16-округи депутатлари тумандаги кўчалардан бирига россиялик марҳум мухолифатчи Алексей Навалний номини бериш таклифини бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда депутатлар 7 май куни Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Марҳум россиялик мухолифатчи номи 16-тумандаги қайси кўчага берилиши ҳақида маълумот берилмаган. Дастлаб сенатор Шантмес шоҳкўчасига сиёсатчининг номини беришни таклиф қилган эди. Шантмес шоҳкўчаси Россия дипломатик ваколатхонаси жойлашган Лан шоҳкўчаси билан кесишади. Шу икки шоҳкўчанинг бир чеккасида сенатор Навалний хотирасига бадиий объект ўрнатиш ҳам таклиф қилинган.

Бироқ таклифни тезроқ қабул қилиш учун овоз беришдан олдин унинг матнига тузатишлар киритилди, — деди депутатлардан бири Жюли Боё.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, депутатлар Шантмес шоҳкўчасининг номини ўзгартириш ғоясидан воз кечмаган.

Ўхшаш янгиликлар