• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image

25 май куни соат 14.00 ларда Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 3 нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизликлари оқибатида чўкиб кетишган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида 1 нафар боланинг мурдаси топилган.

Қолган 2 нафар болани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

“Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида чўмилиш рухсат этилмаган, таъқиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмаслик қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраб қоламиз", дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар