• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15.1°C
Detail image


Қозоғистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида мамлакат ҳудудида ноқонуний ишлаб юрган етти нафар Ўзбекистон фуқароси аниқланди, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Сатпаев шаҳрида етти нафар Ўзбекистон ва тўққиз нафар Тожикистон фуқароси тегишли рухсатнома ва ҳужжатларсиз ишлаб келган.

Қайд этилишича, чет эл фуқароларини ноқонуний ишга жойлаштирган иш берувчилар ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш мақсадида барча чет эл фуқаролари мамлакатдан мажбуран чиқариб юборилди.

Эслатиб ўтамиз, тўрт кун ичида Москванинг Внуково аэропортидан Тожикистоннинг 650 га яқин фуқароси депортация қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар