• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image

Тошкент шаҳрида яшовчи Ш.У. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3 млн. сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Наманган вилоятида яшовчи В.А. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, В.А. "Оlх" платформасида “I phone 13 Pro Max” сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи Ш.E. билан телефон орқали гаплашиб, уни алдаб, олдиндан 3 млн. сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан В.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Ўхшаш янгиликлар