• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image

Бироз аввал профессионал боксчиларимиз Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳридан юртимизга қайтиб келишди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида боксчиларимизни кутиб олиш маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси мутасаддилари, "Фавзул Мунаввар" промоутерлик компанияси вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда боксчиларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Кореянинг Гоҳёнг шаҳридаги "Paryeong Gymnasium" мажмуасида "Cocky Buffalo" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган ушбу проф бокс оқшомида Олимжон Назаров ва Абдурасул Исмоилов ҳам ўз жангларини ўтказишди.

Енгил вазн тоифасидаги Абдурасул Исмоилов (11-2-1)га филиппинлик 26 ёшли Ал Тоёгон (14-9-3) рақиблик қилди. Саккиз раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг қарори билан дуранг натижа қайд этилди.

Ўта енгил вазн тоифасида WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров (31-5-0) эса таиландлик Саравут Жиамтонг (11-5-0) билан тўқнаш келди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг ўта енгил вазн тоифасида вакант бўлиб турган WBO International камари учун кечди. Жангнинг учинчи раундида Назаров рақибини нокаутга учратиб, ўз камарлари сонини 2 тага етказиб олди.

Ўхшаш янгиликлар