• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19.1°C
Detail image

Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ҳоким ёрдамчилари учун камбағалликни қисқартириш ва иқтисодни ривожлантириш бўйича Хитой илғор тажрибаси билан танишиш бўйича онлайн семинарлар ўтказилмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган ўқувларда Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакиллари ҳамда вилоят ҳокимлари ёрдамчилари қатнашмоқда.

Онлайн семинарнинг очилиш қисмида сўз олган Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ташқи алоқалар департаменти директори ўринбосари Го Жуй мамлакатларимиз ўртасида камбағалликни қисқартириш соҳасида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Ўқув семинарнинг асосий мақсади Хитойнинг камбағалликни қисқартириш ҳамда ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш бўйича илғор тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистон ҳудудлари ҳоким ёрдамчиларининг малака ҳам билимларини оширишдан иборат.

Ўхшаш янгиликлар