• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image



Швецияда давом этаётган НАТО Swift Response машқлари чоғида парашютдан сакраб учувчи 11 аскар яраланди. Яраланган аскарларнинг АҚШ, Венгрия ва Италия армияларига тегишли эканлиги билдирилди.
НАТОнинг Европадаги машғулотлари Ғарб аскарларининг урушга тайёр эмаслигини яққол кўрсатсада, НАТОнинг Швециядаги машғулотлари чоғида иттифоқ аввалроқ Польша ва Германияда бошдан кечирган «бахтсиз» воқеаларга янгиси қўшилди.
Aftonblade газетасининг хабарида, «Сешанба куни НАТОнинг Смаланд вилоятининг Скиллингарйд аҳоли пунктида ўтказган "Swift Response" машқлари чоғида парашют билан сакраш пайтида 11 киши яралангани» билдирилди.
НАТО томонидан март ойида Польшада уюштирилган машғулот чоғида зирҳли машина босиб кетган икки аскар ҳалок бўлган эди. Шунингдек, отишма полигонидаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

Ўхшаш янгиликлар