• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Наманган вилоятида йўл ҳаракати қоидаларини бузган тўй кортежи юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда гуруҳ бўлиб, турли хавфли манёврлар билан ҳаракатланган ҳамда автомобилига рухсат этилмаган махсус қурилма (мигалка) ўрнатган ҳайдовчиларнинг видеоси тарқалди.

Маълум қилинишича, видеодаги ҳолат 2023 йилнинг ёзида Наманган вилоятида содир бўлган. ФҲДЁга йўл олган тўй кортежи турли хавфли манёврларни амалга оширган.

Видео Наманган вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу қоидабузарликларни содир этган ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чора кўрилган, автомобиллар эса жарима майдонига жойлаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар