• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Германия социал-демократик партияси (ГСДП) ресурсларига киберҳужум уюштиришда Москвани айблаганидан кейин Германия Россиядаги элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

3 май куни Россия элчихонаси вакили Германия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган, у ерда «2023 йилда ГСДП марказий офисига ГРУ томонидан бошқариладиган АРТ28 хакерлар гуруҳининг исботланган киберҳужуми муносабати билан» норозилик билдирган.

Россия Федерациясининг Германиядаги Муваққат ишлар вакили Россиянинг киберҳужумга алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни рад этди. Элчихона, шунингдек, Германия Ташқи ишлар вазирлигининг ушбу демаршини «Германияда Россияга қарши кайфиятни қўзғатишга» қаратилган ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни «кейинчалик бузилишига» олиб келадиган «яна бир нодўстона қадам» деб атади.

Ўхшаш янгиликлар