• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

Жорий йилнинг 25 апрел куни мисни қайта ишлаш билан шуғулланаётган 50 га яқин тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди. Унда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов ҳамда соҳадаги йирик тадбиркорлик субектлари иштирок этди.

Мулоқот чоғида бугунги кунда соҳада тадбиркорларда юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан давра суҳбатида соҳа яхши ривожланган хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб этиб, банклар томонидан экспорт шартномаларни гаров сифатида қабул қилиш, айланма маблағлар учун факторинг асосида қисқа муддатли “револвер” кредитлар ажратиш, маҳаллий ишлаб чиқариш ходимлар малакасини ошириш, синк хомашёсини чуқур қайта ишлаб қўшилган қиймат яратишни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорларга қўшимча шароитлар яратиш каби долзарб масалалар тадбиркорлар томонидан билдирилди.

Учрашув якунида амалиётдаги мавжуд муаммолар ва уларга таклиф этилаётган ечимлар умумлаштирилган ҳолда, кўриб чиқиш учун Ҳукуматга ва тегишли идораларга юборилиши юзасидан келишиб олинди.

Ўхшаш янгиликлар