![Detail image](https://dnews.uz/img/assets_front/img/news/aniq/aniq660d009e79e87.png)
Фармонга кўра 2025/2026 ўқув йилидан Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда тажриба-синов тариқасида “Янги Ўзбекистон” университети билан ўзаро интеграциялашган ўқувчиларни муҳандислик асосларига ўргатиш бўйича таълим дастурлари жорий қилинади.
🔘Бунда:
🔹Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг ўқув жараёни 5 йиллик дастурлар асосида STEM модели бўйича ташкил этилади;
🔹муҳандислик дастурларига танлов умумий ўрта таълим муассасаларининг математика, мантиқий фикрлаш, информатика ва муҳандислик йўналишлари бўйича қобилияти бор 6-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади;
🔹муҳандислик таълим дастурлари “Янги Ўзбекистон” университети бакалавриат таълим дастурлари билан ўзаро интеграция қилинади;
🔹муҳандислик таълим дастурларини лозим даражада ўзлаштирган битирувчиларга ўз ўқишини “Янги Ўзбекистон” университети тегишли бакалавриат таълим йўналишининг 2-босқичидан давом эттириш ҳуқуқи берилади.