• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image

Амалдаги тартибларга кўра, минерал ўғитлар уларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ички бозорда биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотилиши йўлга қўйилган.

Табиийки, бу минерал ўғитлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш билан бир қаторда, уларнинг талон-торож этилишининг олдини олишга хизмат қилмоқда. Шунга қарамай, бу турдаги товарларни қўшни давлатларга ноқонуний йўллар билан олиб чиқишга уринишлар бўлмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Бекобод” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан юртимизда фаолият олиб борадиган масъулияти чекланган жамияти номидан қўшни давлатга олиб чиқилаётган товарлар билан юкланган юк вагони белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Кўрик давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 261 миллион 460 минг сўмлик 76 минг 800 кг. “Аммиачная селитра” номли минерал ўғитлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар