• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +1°C
Detail image

"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе энди "Ливерпул"ни фаолиятини давом эттириш учун вариант деб ҳисобламайди, дея хабар беради Caught Offside нашри.

Манбанинг хабарига кўра, Мбаппе инглиз клубига ўтишни жиддий ўрганаётган эди, чунки уни Юрген Клопп билан ишлаш имконияти ўзига тортган. Франциялик ҳужумчи Клопп уни дунёнинг энг яхши футболчисига айлантира олишига ишонган. Бироқ, Клопп жорий мавсум охирида "Ливерпул"ни тарк этишини эълон қилгач, "мерсисайдликлар" Килиан учун фаолиятини давом эттириш варианти сифатида кўрилмайди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Мбаппе клуб сафида барча мусобақаларда 29 та ўйинда иштирок этиб, 30 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар