• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13.9°C
Detail image

Франция президенти Эммануэл Макрон терроризмга қарши кураш ғоясини «Ғазо секторини ер билан яксон қилиш» билан қисқартирмаслик кераклигини айтди.

«Терроризмга қарши самарали кураш Ғазони ер билан яксон қилиш ёки тинч аҳолига беғараз ҳужум қилишдан иборат бўлиши керак деган фикрнинг кучайишига йўл қўя олмаймиз», деди Макрон Франcэ 5 телеканалига.

Франция раҳбари тинч аҳолини ҳимоя қилишга қаратилган ва кейинчалик Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга олиб келадиган «гуманитар пауза» талабини такрорлади.

«Исроилликлар (Ғазога) бу жавобни тўхтатиши керак, чунки бу ноўрин, чунки барча ҳаёт тенг ва биз уларни ҳимоя қиламиз», деди Макрон.

У Франциянинг минтақада содир бўлаётган воқеаларга нисбатан позициясини «изчил ва адолатли» деб атади ва бу унинг мамлакатининг дипломатик тарихи, қадриятлари ва манфаатларига мос келишини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар