• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Роберт Левандовскининг хет-триги "Барселона"га "Валенсия" билан ўйинда (4:2) ғалаба келтирди.

Танаффусга Хави Эрнандес шогирдлари 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган ҳолда майдонни тарк этган бўлса-да, иккинчи бўлимда камчиликда қолган “кўршапалаклар” қаршилигини синдира олди – Левандовски уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Opta хабарига кўра, 35 ёшли польякнинг голлари "блауграна"га жорий Ла Лигада 17 очко келтирди, бу чемпионатдаги энг яхши кўрсаткич.

Рейтингда иккинчи ўринни Жуд Беллингем ("Реал") ва Борха Майорал ("Хетафе") бўлишиб турибди - улар мос равишда 17 ва 15 та гол уриб, ўз жамоаларига 14 очко олиб келишди.

Роберт Левандовски ушбу мавсумда Ла Лигада жами 16 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар