Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сирожиддин Мухриддин билан телефон орқали қўнғироқ қилди. Суҳбат чоғида Лавров «Россия хизматлари томонидан терроризмнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида қўшимча батафсил тушунтиришлар берди».
Куни кеча Тожикистон фуқаролари ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилингани учун Тожикистон Россия элчисига норозилик билдиргани ҳақида ёзган эдик.
Сергей Лавровнинг ишонтиришича, мамлакатга келаётган хорижликларни синчиклаб текширилиши Крокус-сити холлдаги теракт билан боғлиқ ва у муайян миллат ёки динга қарши қаратилган эмас. Вазирнинг қайд этишича, бу текширувлар вақтинчалик.
«Томонлар Россия-Тожикистон ўртасидаги вақт синовидан ўтган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларига ғамхўрлик қилиш, уларнинг ижобий динамикасини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида бир овоздан фикрда», — дейилади Россия ТИВ матбуот хизмати хабарида.