• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба арманистонлик ҳамкасби Арарат Мирзоян билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ижтимоий тармоқдаги аккаунтида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, томонлар Украина ва Жанубий Кавказдаги хавфсизлик вазияти билан боғлиқ динамикани муҳокама қилган.

Украина дипломати суҳбат чоғида Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги чегарани делимитация қилиш бўйича келишувни олқишлаганини таъкидлади.

Кулебанинг айтишича, вазирлар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида томонларни қизиқтирган кенг кўламли масалалар юзасидан сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказишга келишиб олган.

Ўхшаш янгиликлар