• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16.1°C
Detail image

Ижтимоий тармоқларда «Боғча опа томонидан бола калтакланиб қўлига игна тиқилди» сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

Аниқланишича, видеодаги ҳолат 2023 йилнинг ноябрь ойида Гурлан тумани, 23-сонли боғчада содир этилган бўлиб, ушбу боғчада тарбиячи бўлиб ишловчи Ф.С. боғча тарбияланувчилари М.Х., Т.Ш. (2018 йилда туғилган ўғил болалар) нинг гўёки бир-бири билан урушганлиги важи билан қўпол муносабатда бўлган ва болалар юзига бир неча бор тарсаки туширган. Бу ҳолат видеотасвирга тушган.

Мазкур ҳолатни, шунингдек, боланинг қўлига игна қай тарзда кирганлигини аниқлаш юзасидан ҳозирда Гурлан тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар