• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Хитой «Чанъэ-6» космик миссиясини ишга туширганини эълон қилди. Унинг доирасида кейинги тадқиқотлар учун Ойнинг кам ўрганилган томонидан биринчи марта тупроқ йиғилади, деб хабар беради Еuronews.

Хитой Ойнинг нариги томонига қўнадиган ва унинг юзасидан тупроқ намуналарини оладиган зондни ишга туширди. 53 кунлик миссия космик тадқиқотлар тарихида биринчи марта амалга оширилмоқда.

«Чанъэ-6» зондини олиб борадиган ракета Хайнань оролидаги «Вэньчан» сунъий йўлдошни учириш марказидан жума куни соат 17:27 да учирилди.

Режага кўра, космик кема Ой орбитасига етиб боради, сўнгра унинг қўниши Жанубий қутб-Эйткен ҳавзасига тушади. Бу - Ойнинг Ердан ҳеч қачон кўрилмаган ва кам ўрганилган узоқ томони.

«Чанъэ-6» бурғулаш мосламаси ва роботлаштирилган чўмич қурилмаси ёрдамида тахминан 2 килограмм тупроқ йиғиши керак. Намуналар махсус контейнерларга жойлаштирилади. Модуль у билан аввал орбитага, кейин эса Ерга қайтади. Тахминларга кўра, қурилма декабрь ойининг ўрталарида Хитой шимолидаги Ички Мўғулистон ҳудудига қўнади.

ХХР ушбу миссияни Франция, Италия ва Европа космик агентлиги, шунингдек, «Чанъэ-6» учун жиҳозлар билан таъминлаган Швеция билан биргаликда амалга оширмоқда.

Унинг бортида кичик Покистон сунъий йўлдоши ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар