• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Пекинда Хитой Халқ-озодлик армияси таркибида янги турдаги қўшинлар – Ахборотни таъминлаш кучларини ташкил этиш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда «Синхуа» агентлигига таяниб, «Репорт» хабар бермоқда.

Ахборотни таъминлаш кучлари қўмондони этиб генерал-лейтенант Би И, сиёсий комиссар этиб генерал-полковник Ли Вей тайинланди.

Ахборотни таъминлаш кучларига ҳарбийлар манфаатларига мувофиқ ахборот тизимларини жойлаштириш ва алмашиш вазифаси юклатилган.

Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Раиси Си Цзиньпин Ахборотни таъминлаш кучлари ҳарбий соҳани сифатли ривожлантиришга кўмаклашиш ва замонавий урушларда ғалабаларни таъминлашда муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар