• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image

Хитой яқин уч йил ичида Марказий Осиё давлатларига 500 миллион доллар миқдорида беғараз ёрдам ҳамда турли соҳа ходимлари малака ошириши учун 5 минг кишилик квота ажратади. Бу ҳақда ХХР раиси Си Жинпинг «Марказий Осиё – Хитой» саммитидаги нутқида айтиб ўтган.

«Яқин 3 йилда Марказий Осиё давлатларига ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун 500 миллион АҚШ доллари миқдорида беғараз ёрдам ҳамда соғлиқни сақлаш, қашшоқликни қисқартириш ва қишлоқ жойларда аҳоли фаровонлигини ошириш, ахборот технологияларни ривожлантириш учун 5 минг кишилик квоталар ажратилишини эълон қиламан», деган Хитой раиси.

Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг ташаббуси билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишлаб ташкил этилган Марказий Осиё ва Хитой давлат раҳбарларининг видеоанжуман шаклидаги учрашувида иштирок этди.

Тадбирда, шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар