• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image

Кенияда кучли ёмғирлар ортидан содир бўлган сув тошқинларида вафот этганлар сони ортиб бормоқда.

Ёғингарчилик даражаси нисбатан юқори бўлган туманларда тошқин уй, мактаб ва корхона каби мулкларни вайрон қилган. Мамлакатда шаҳарлараро транспорт ҳаракати чекланиб, бир қанча магистраллар ёпилган.

Табиий офат оқибатида вафот этган ва уйини тарк этганлардан ташқари, бедарак йўқолганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Ҳукумат аввалроқ кучли ёғингарчилик ва унинг вайронкор оқибатлари ҳақида аҳолини огоҳлантирган.

Тошқинлардан шунингдек, Танзия, Бурунди ва Конго демократик республикаси каби мамлакатлар ҳам жабр кўрди.

Ҳозирда фожиа оқибатларини камайтириш чоралари олиб бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар