• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +7.2°C
Detail image

Тижорат банкларидан олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтариш банк ва мижоз ўртасида расмийлаштирилган шартнома шартларининг асосий вазифаларидан биридир. Шартнома шартлари бузилган тақдирда суд тартибида кўриб чиқилиб, ҳал этилиши белгилаб қўйилган.

Олтинсой туманида фаолият юритиб келаётган “M.AGRO.E” масъулияти чекланган жамияти тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида катта миқдордаги кредит маблағларини имтиёзли шартлар асосида расмийлаштиришга эришади.

Бироқ, жамият раҳбари берилган имкониятдан оқилона фойдаланмасдан кредит маблағларини мақсадли сарфламагани оқибатида кредитор олдида ҳам айрим муаммоларни юзага келтирди.

Шундан сўнг, ушбу масала суд тартибида кўриб чиқилиб, қарздор “M.AGRO.E” жамиятидан 992 минг 732 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш белгиланиб, ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Олтинсой туман бўлимига юборилди.

Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида кредит қарздорлиги учун гаров мулки ҳисобланган туманнинг Мингчинор маҳалласи ҳудудида жойлашган умумий ер майдони 54 минг 900 м.кв бўлган иссиқхона ва дала шийпони биноси хатловга олиниб, реализация қилиш мақсадида 9 млрд. 120 млн. сўм бошланғич нарх билан онлайн аукцион савдоларига чиқарилди. Ижро ҳужжатида белгиланган кредит қарздорлиги бартараф этилган тақдирда аукцион савдолари тўхтатилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар