• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14°C
Detail image

Ғазо ҳукумати Исроилнинг Ғазо секторига 7-октябрдан бери давом этган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сонининг 20 мингдан ошганини маълум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.

Ғазо ҳукумати матбуот бюроси томонидан эълон қилинган баёнотда, Исроил армиясининг Ғазога 75 кунлик ҳужумлари ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, Ғазо секторига уюштирилган ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 20 мингдан ошган, улардан камида 8 минг нафари болалар, 6 минг 200 нафари эса аёллардир.

Маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазодаги бомбардимони сабабли яраланганлар сони 52 минг 600 дан ошди.

Шунингдек, бинолар вайроналари остида бедарак йўқолганлар сони 6 минг 700 нафарни ташкил этиб, уларнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир.

Ўхшаш янгиликлар