• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27°C
Detail image

Эроннинг Исфахон шаҳрида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушган.

Bloomberg'га кўра, Исроил расмийлари 18 апрель куни АҚШни яқин 24-48 соат ичида Эронга жавоб зарбаси беришларидан огоҳлантирган.

Исроил бир нечта дронлар ёрдамида Эронга зарба берган, дея хабар бермоқда Эрон телевиденияси.

Tasnim агентлигига кўра, Исфахондаги ядро объектлари хавфсиз ҳолатда. CNN Исроил ядро объектларини нишонга олмаслигини ёзмоқда.

Fox News манбаларга таяниб, Исроил Эронга «чекланган» зарба берганини хабар қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушган.

Ўхшаш янгиликлар